АсосийJamiyat

Фарғонада ИИО ходими собиқ ўқитувчини калтаклади (видео)

'Фарғонада ИИО ходими собиқ ўқитувчини калтаклади (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларида Фарғона вилоятининг Данғара туманида Ж.Т. исмли ИИО ходими акасининг ёнини олиб, ўқитувчини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди
 

Маълум қилинишича, кеча, 21 октябрь куни Данғара тумани “Пишқарон” МФЙда жойлашган балиқхона ёнида фуқаро М.М. таниши Д.Т (видеохабардаги шахс) билан пул олди-бердиси масаласида ўзаро жанжаллашиб кетган. 

Оқибатда М.М. Д.Т.нинг юз ва бош қисмига уриб, тан жарохати етказган. Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари етиб борган ҳамда ҳолат тегишли тартибда рўйхатга олинган. 

“Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Видеохабарда келтирилган М.М.нинг ИИО ходими Ж.Т.га қариндошлиги аниқланмади”, дейилади муносабатда.

Бошқарма хабарига кўра, мазкур ҳолат вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан алохида нозоратга олинган ва якунига кўра, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фарғона вилояти бошқармасининг маълум қилишича, Д.Т. Данғара тумани 1-сонли касб-ҳунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган, бироқ у 1 йил аввал ишдан бўшаган ва ҳозирда таълим тизимида ишламайди.

    Бошқа янгиликлар