АсосийJamiyat

Навоийда ноқонуний майнинг фермаси фош этилди

'Навоийда ноқонуний майнинг фермаси фош этилди'ning rasmi

Навоий вилоятида давлат манфаатларига 24 млрд сўмликдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Навоий вилоятининг Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода ўтказилган назорат тадбирида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, фуқаро Р.Э.И. га тегишли, умумий истеъмол қуввати 840,4 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 кВАга тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.

Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 млрд 415 млн 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар