Ханчжоу-2022: Ўзбекистон Параосиё ўйинларида илк учта олтин медални қўлга киритди

СПОРТ 23.10.2023, 10:11
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон Параосиё ўйинларида илк учта олтин медални қўлга киритди

Бугун, 23 октябрь куни Ханчжоу-2022 IV Пара Осиё ўйинларинида ўзбекистонлик пара атлетлар 9 та спорт тури бўйича баҳсларда иштирок этади. Дастлаб Параканоэда эшкак эшиш бўйича иштирок этган вакилларимиз, учта олтинни қўлга киритишди.

Шаҳзода Мамадалиева Параканоэда эшкак эшиш бўйича Параосиё ўйинларида делегациямизга илк олтин медални тақдим этган бўлса, Рустамова Ирода худди шу спорт турида иккинчи олтинга эгалик қилди.  

Шунингдек, делегациямизнинг учинчи олтин медали Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида ВЛ2 классида финал баҳсларида маррага биринчи етиб келган Азизбек Абдулҳабибов томонидан қўлга киритилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1