АсосийJamiyat

Навоийнинг иккита туманига янги ҳоким тайинланди

'Навоийнинг иккита туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Адизов Умиджон Ҳасанович Хатирчи тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар Умиджон Адизов Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шу пайтга қадар Хатирчи туманига Низомов Сайфиддин раҳбарлик қилиб келаётганди.

Шунингдек, Қизилтепа туманига Бобомуродов Бекзод Нуриддинович ҳоким этиб тайинланди

Бекзод Бобомуродов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Қизилтепа туманига шу пайтгача Улуғбек Файзиев ҳокимлик қилиб келаётган эди

    Бошқа янгиликлар