1

Тарихий натижа: Пара каное бўйича илк бор иштирок этган Ўзбекистон  терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди

СПОРТ 24.10.2023, 11:45
Тарихий натижа: Пара каное бўйича илк бор иштирок этган Ўзбекистон  терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди

Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида пара кане мусобқалари якунланди. Эътиборлиси, илк бор иштирок этган Ўзбекистон пара каное терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди. 100 фоизлик натижа қайд этган терма жамоамиз пара каное дастурида 1-ўринни эгаллади ва делегациямиз ҳисобига 6 та олтин медални тақдим этди.

Пара каноэ спорт тури бўйича кўрсатилган мазкур натижа Хитой ҳамда Эрон мамлакатларини ортда қолдириб Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллашга замин яратди.

Пара каноэ бўйича Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиблари:

1.Шаҳзода Мамадалиева

2.Ирода Рустамова

3.Азизбек Абдулҳабибов

4.Ҳасан Қўлдашев

5.Шахноза Мирзаева

6.Ҳайтмурод Шерқўзиев

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1