АсосийJamiyat

Сентябрда истеъмолчилар 146 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўплади

'Сентябрда истеъмолчилар 146 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўплади'ning rasmi

Ўтган ойда 2,8 млндан ортиқ истеъмолчилар томонидан 146,3 млрд сўм кешбэк йиғилган. Шундан 2,2 млндан ортиқ истеъмолчига айни пайтда 100 млрд сўмга яқин кешбэк тўлаб берилди.  Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

"Ушбу истеъмолчилар кешбэк суммаларини банк карталарига ўтказиб олиши мумкин",–дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, камчиликлар бартараф этилгани ҳисобига бугун яна 2 млрд сўмга яқин кешбэк тўлаб берилади.

Кешбэк жорий этилгандан бошлаб истеъмолчиларга тўланган кешбэк суммаси 1,7 трлн сўмдан ошди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан  солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар