"Реал" вице-президенти вафот этди

СПОРТ 25.10.2023, 17:40
"Реал" вице-президенти вафот этди

Мадриднинг "Реал" клуби вице-президенти Фернандо Фернандес Тапиас 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди, дея ёзмоқда Zamon.uz

Фернандо Фернандес Тапиас 1993 йилдан бери "Реал"да турли лавозимларда ишлаган. 2000 йилнинг 17 июлидан 2006 йилнинг 2 июлига қадар испаниялик тадбиркор ва функционер Мадриднинг "Реал" клуби директорлар кенгаши раиси лавозимида ишлаган, 2009 йилнинг 1 июнида эса клуб тарихидаги биринчи вице-президент бўлган.

Фернандо Фернандес Тапиас "Реал Мадрид"га бағишлаган вақт ичида Лос Бланкос 58 та чемпионликни қўлга киритди, шу жумладан 6 та Чемпионлар Лигаси. "Реал Мадрид"нинг амалдаги президенти Флорентино Перес бу лавозимда 2009 йилдан бери ишлаб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1