АсосийDunyo

Қозоғистондаги кон портлаши қурбонлари сони 45 кишига етди

'Қозоғистондаги кон портлаши қурбонлари сони 45 кишига етди'ning rasmi

Портлаш содир бўлган Қарағандадаги Костенко конида содир бўлган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 45 кишига етди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. Ҳозир ҳам қидирув ишлари давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни эрталаб конда метан портлаши содир бўлди. Портлаш вақтида конда жами 252 киши бўлган, улардан 200 дан ортиғи қочишга муваффақ бўлган,18 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев конга эгалик қилувчи АрселорМиттал Темиртау билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатишни буюрди. Шунингдек, у компания раҳбариятини ўзгартириб, унга раҳбарлик қилиш учун Қарағанда вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Вадим Басинни тайинлади. 29 октябрь Қозоғистонда мотам куни бўлди.

Ўзбекистон Президенти ҳодиса муносабати билан Қосим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик йўллаб, фожиа оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлигини билдирди

    Бошқа янгиликлар