АсосийJamiyat

Машиналар учун шартномалар очилиши хабари ортидан автосалонлар яна одамлар билан тўлди. UzAuto Motors вазиятга ойдинлик киритди (видео)

'Машиналар учун шартномалар очилиши хабари ортидан автосалонлар яна одамлар билан тўлди. UzAuto Motors вазиятга ойдинлик киритди (видео)'ning rasmi

Бугун, 30 октябрь тонгидан Тошкентдаги қатор автосалонлар оммабоп машиналар учун шартнома бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар сабаб одамлар билан тўлмоқда. Ижтимоий тармоқларда бир нечта автосалонларда тирбандликлар ва узундан-узун навбатлар юзага келгани акс этган видеолар тарқалди.

"UzAuto Motors" вазиятга ойдинлик киритиб, 30 октябрдан оммабоп моделларга шартнома бериш бошланмаганини маълум қилди.

“Бугун бир қанча автоихлосмандлар автомобиллар учун контрактация бошланганлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишониб, эрталабдан дилерлик марказларига келишгани сабабли дилерликларда катта навбатлар юзага келди. Сотув бошланганлиги тўғрисидагаи маълумотлар "UzAuto Motors"нинг расмий каналларида эълон қилинади", - дейилади компания хабарида. 

    Бошқа янгиликлар