АсосийJamiyat

Энди ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусийлаштирилади

'Энди ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусийлаштирилади'ning rasmi

“Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–343-сон, 24.10.2023 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича қуйидаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилади:

- ҳудудий магистрал сув таъминоти ташкилотлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари.

2024 йил 1 январдан:

- ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади;

- янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.

Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда: 

- ичимлик сув таъминоти оғир бўлган жами 813 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади;
- 124 693 та хонадонга ичимлик сув тармоқлари уй хўжалигигача етказилади;
- 130 та аҳоли яшаш пунктларида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилади;
- 792 090 нафар истеъмолчилар ичимлик сув учун ҳисоблагичлар билан таъминланади.

2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади. 

    Бошқа янгиликлар