1

Қорақалпоғистонлик ўқувчи Москвадаги ёшлар танловининг гала-концертида иштирок этди

МАДАНИЯТ 01.11.2023, 09:51
Қорақалпоғистонлик ўқувчи Москвадаги ёшлар танловининг гала-концертида иштирок этди

30 октябрь куни Москвадаги Ёшлар саройида "Фатьяновни куйлаш вақти" деб номланган ёшлар танлови бўлиб ўтди.

Ушбу ёшлар танловининг гала-концертида илк бор ҳамюртимиз, Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, 22-эстрада вокали бўйича мусиқа мактаби ўқувчиси ва Нукус шаҳридаги Маданият маркази тарбияланувчиси Асемай Уракова қатнашди.

Тадбир натижаларига кўра, эстрада вокали танловининг учинчи босқичига муваффақиятли ўтган Асемай Уракова "Фатьяновни куйлаш вақти" танловида қатнашгани учун танлов дипломи ва мукофотига сазовор бўлди.

Таъкидлаш жоизки, танлов 2023 йилнинг мартидан октябрига қадар бир неча босқичда онлайн форматда ўтказилди. Танлов ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 1,5 минг иштирокчи танлаб олинди, 27 нафар ижрочи, жумладан, ҳамюртимиз, Қорақалпоғистон Республикасида туғилган Асемай Уракова унинг ғолибларидан бўлди.

Гала-концерт давомида ҳамюртимиз Россияда хизмат кўрсатган қўшиқчи Елена Калашникова билан бир саҳнага чиқди.

Тадбирда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия вакиллари ҳам иштирок этишди.

Асемай Уракова 11 ёшда. У эстрада вокали бўйича Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўтказилган кўпгина халқаро мусобақаларда Гран-при соврини ва биринчи ўринларни қўлга киритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1