АсосийЖАМИЯТ

Нишон туманига янги ҳоким тайинланди. У аввал вазир ўринбосари бўлган

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди...

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ботир Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган бўлиб, Тошкент давлат аграр университети ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида, унгача эса Қамаши тумани ҳокими сифатида ҳам фаолият кўрсатган.

    Бошқа янгиликлар