АсосийJamiyat

2 ноябрь куни Самарқанднинг баъзи кўчаларида ҳаракат вақтинча тўхтатилади. Бунга сабаб...

'2 ноябрь куни Самарқанднинг баъзи кўчаларида ҳаракат вақтинча тўхтатилади. Бунга сабаб...'ning rasmi

Франция Президенти Эммануел Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи сабаб 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бир неча кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот котиби  Жаҳонгир Саъдуллаев маълум қилди.

“Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Рудакий, Бўстонсарой, Мотрид, Садриддин Айний, Шохизинда, Университет ҳиёбони, Регистон, Мирзо Улуғбек кўчаларида, шунингдек, М-39 ва М-37 автомобиль йўлларининг Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Оқдарё ва Паяриқ туманлари ҳудудидан ўтган қисмларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади”, дейилади Саъдуллаевнинг расмий хабарида.

Хабарда айтилишича, ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда беморлар ва шошилинч тез тиббий ёрдамга зарурати бор фуқароларга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ходимларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Вилоят ИИБ Самарқанд шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан, ҳамда  вилоятнинг шаҳар-туманларидан бораётган фуқароларга 2 ноябрь куни белгиланган режаларини бошқа кунга кўчиришни тавсия этган.

    Бошқа янгиликлар