АсосийJamiyat

Энди фуқаролар 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини ҳужжат расмийлаштирмай чет элга олиб чиқишлари мумкин

'Энди фуқаролар 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини ҳужжат расмийлаштирмай чет элга олиб чиқишлари мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-185 сон Фармони билан айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Энди аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар томонидан:  

  • қимматбаҳо металларни ҳам таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда
  • божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металларни ҳам таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда

Жисмоний шахсларга қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

    Бошқа янгиликлар