Ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл киши уйнинг 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги” ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят прокуратурасининг хабар беришича, 27 октябр куни соат 23-30 ларда фуқаро Н.Р. нинг вилоят ИИБ нинг “102” қисқа рақамига қилган мурожаати асосида Андижон шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспекторлари Андижон шаҳар, 3-кичик даҳа, 7-уй, 22-хонадонга етиб келишганида хонадон эгаси фуқаро Н.Г. уйнинг деразаси ташқи томонига чиқиб, ҳаётдан тўйганлигини билдириб бақираётган бўлган.
Хонадон эшиги берклиги сабабли вилоят ФВБ нинг қутқарув отряди ходимлари чақиртирилиб, эшик очиб кирилиб, деразанинг ташқи томонида турган фуқаро Н.Г. дан пастга тушиши айтилганида, фуқаро Н.Г. эҳтиётсизлиги туфайли сирпаниб кетиб 3-қаватдан тушиб кетган.
Оқибатда фуқаро Н.Г. оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ нинг вилоят филиалига олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақланиб қолинган.
Хозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






