АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев “Meridiame”, “Lactalis”, “Boehringer Ingelheim” компаниялари раҳбарлари ҳамда Франция тараққиёт агентлиги раҳбари билан учрашди

'Шавкат Мирзиёев “Meridiame”, “Lactalis”, “Boehringer Ingelheim” компаниялари раҳбарлари ҳамда Франция тараққиёт агентлиги раҳбари билан учрашди'ning rasmi

Самарқандда ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Meridiame” компанияси раиси Тьерри До билан учрашди.

Компания Европа, Шимолий Америка ва Африкада инфратузилма соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. Ўн битта мамлакатда офисларига эга. Активлари – 18 миллиард евро.

Учрашувда компаниянинг “Янги Тошкент”ни барпо этиш доирасида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Lactalis” компанияси раиси Эммануэль Бенье билан учрашди.

Компания дунёдаги сут ва пишлоқ маҳсулотларининг энг йирик ишлаб чиқарувчисидири. Унинг тасарруфида 52 та мамлакатдаги 270 та завод фаолият юритмоқда.

Учрашув чоғида давлатимиз раҳбари компаниянинг Наманганда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Boehringer Ingelheim” компанияси раиси Кристиан Вижсен билан учрашув ўтказди.

Компания био- ва онкологик препаратларни шартнома асосида ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатувчи компанияларнинг етакчи йигирматалигига киради.

Учрашув чоғида биргаликда онкологик дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шундан сўнг Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг расмий ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги раҳбари Реми Риу билан учрашув ўтказди.

Франциянинг ушбу давлат молиявий муассасаси билан 1 миллиард евролик Стратегик ҳамкорлик дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этди.

Президентимиз агентликнинг бюджетни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича битимлар имзолаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

    Бошқа янгиликлар