Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерацияси ҳудудида ишлаётган юртдошларимизни огоҳликка чақирмоқда.
Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернет орқали катта пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.
Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курерлик хизматларида наркотик ёки таъқиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган, дейилади хабарда.
02.11.2023 18:44
Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирамиз - Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги






