Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.


Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди.


Эртага мамлакатимиз етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.








