АсосийJamiyat

Солиқ мобил иловасида 5 миллионинчи фойдаланувчи рўйхатдан ўтди

'Солиқ мобил иловасида 5 миллионинчи фойдаланувчи рўйхатдан ўтди'ning rasmi

Йил давомида фойдаланувчилар сони 3 млн нафарга ошди, дея хабар қилмоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати. Маълум қилинишича, иловадан фаол фойдаланадиган фуқаролар сони 4,6 млн нафарни ташкил этади.

Энг оммабоп хизматлар:

Харидлар учун кешбек

Ижара шартномаларини рўйхатга олиш

Ўзини ўзи банд қилиш

Солиқларни тўлаш

Солиқ ҳамкор 

Ижтимоий кешбэк

Иш ҳақи маълумотлари 

Шунингдек Солиқ мобил иловасида:

- Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиб туризм учун кешбэк олиш;

- Чет эл фуқаролари  Tax free тизими орқали харид қилган маҳсулотлар учун ҚҚСни қайтариб олиши;

- Жисмоний шахслар хонадонида қуёш панели орқали ишлаб чиқарган ва ягона электр энергетика тизимига узатган электр энергияси учун буджетдан субсидия олиши мумкин (Қуёшли хонадон хизмати)

    Бошқа янгиликлар