UzAuto Motorс оммабоп моделлар учун шартнома беришни бошлади.
Маълум қилинишича, компания ўз ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш борасида амалга оширган тизимли саъй-ҳаракатлари натижасида, ойига 40 000 донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқариш бўйича рекорд кўрсаткичга эришган. Бу ўз навбатида, кутиш вақтини сезиларли даражада қисқартирган.
Бугунги кунда харид қилиш учун мавжуд бўлган Chevrolet автомобиль моделлари:
- Damas ва Лабо
- Cobalt
- Onix
- Tracker
- Captiva-5
- Malibu
- Equinox
- Traverse
- Tahoe
“Шартнома олишда Chevrolet дилерлик марказларида юзага келадиган навбатлар ва ноқулайликлардан ҳоли бўлишни истасангиз, онлайн-сервис хизматлардан фойдаланишингизни ва фақат расмий маълумотларга таянишингизни тавсия қиламиз”, — дейилади хабарда.






