АсосийJamiyat

Тошкентдаги корхоналардан бирида ёнғин содир бўлди

'Тошкентдаги корхоналардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат ҳақида хабар берди. 

Маълум қилинишича, 3 ноябрь куни соат 10:40 да тумандаги Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйда жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса рўй берган ҳудудга соат 10:45 да етиб борган. Соат 11:24 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 11:54 батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган. 

“Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар