АсосийJamiyat

Сирдарёда машинадан ахлат улоқтириб кетган фуқаро жаримага тортилди

'Сирдарёда машинадан ахлат улоқтириб кетган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

Сирдарёда ўрнатилган онлайн кузатув камераси орқали навбатдаги ҳуқуқбузарлик аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ҳудудида фуқаро A.A. томонидан ноқонуний жойга чиқинди ташланган.Ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан «Навбаҳор» МФЙ ҳудудига ўрнатилган онлайн кузатув камерасига муҳрланди. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-прим 1-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди. А. А. БҲМнинг бир баробари — 330 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Маълумот учун, айни дамда Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида онлайн кузатув камералари фаолият олиб борилмоқда. Шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам шундай камералар ўрнатиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар