Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан амалдаги лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хабарларга ҳокимлик матбуот котиби ойдинлик киритди.
Ушбу хабарлар асосга эга эмаслигини маълум қиламиз. Бу борада ҳеч бир йиғилиш ёки расмий ҳужжатда сўз юритилгани йўқ. Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича иш юритмоқда. Барча режалар кун тартиби бўйича давом этмоқда", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Андижон вилояти ҳокимининг ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалган ва рад этилган эди.






