АсосийJamiyat

Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига борган икки нафар ўзбекистонлик Дубайда қолдириб кетилганлиги маълум бўлди

'Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига борган икки нафар ўзбекистонлик Дубайда қолдириб кетилганлиги маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва БААдаги фаол ватандошларимиз кўмагида ушбу мамлакатда мушкул аҳволда қолган икки нафар ҳамюртимиз ватанга қайтарилди. Буҳақда  "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича,  Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сайёҳлик компанияси вакилларининг алдовларига ишониб Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистони томон йўлга чиққан кекса ёшли Т.Н ва  унинг ўғли Т.Б. Дубайда қолдириб кетилган.

 Фирибгарнинг тузоғига илинганликларини англаган юртдошларимиз  Бош консулликка Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ҳамда меҳмонхона харажатларини қоплаш юзасидан мурожаат қилишган.

Ёрдамга муҳтож ҳамюртларимизга Дубай – Тошкент йўналиши бўйича авиа чипта сотиб олинди ва меҳмонхона пуллари тўлаб берилди. Улар 3 ноябрь куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар