АсосийJamiyat

Россиядан Ўзбекистонга нефт хомашёси етказиб бериш ҳажмини ошириш режалаштирилган

'Россиядан Ўзбекистонга нефт хомашёси етказиб бериш ҳажмини ошириш режалаштирилган'ning rasmi

2024 йилда Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига нефт хомашёси етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Бу 2023-йилнинг 3 ноябрь куни Москвада имзоланган уч томонлама ҳужжатда қайд этилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжатни Россия Федерацияси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари П.Сорокин, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.Ахмедхаджаев ва Қозоғистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари Э.Аккенженов имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, келишувни амалга оширишда “Омск – Павлодар – Чимкент – Шагир” нефт қувури орқали юк ташишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шартномада томонларнинг узоқ муддатли асосда 2024-йилда ва кейинги йилларда нефт хомашёси етказиб беришни 1 миллион тоннага етказиш бўйича тижорат шартномаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши белгилаб қўйилган. Жумладан, нефт хомашёсининг ўзаро мақбул нархини келишиш ҳамда унинг ҳажмини оширишни ҳисобга олган ҳолда, томонларнинг мамлакатлари ҳудуди бўйлаб нефт хомашёсини тўлиқ ҳажмда тўсқинликсиз ташиш таъминланади.

Ушбу шартнома қуйидаги мақсадларни амалга оширишга имкон беради:

- жорий йилнинг 6-7-октябр кунлари бўлиб ўтган муҳокамалар чоғида уч Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувни тезкорлик билан амалга ошириш;

- транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда, темир йўл орқали етказиб беришга нисбатан арзонроқ бўлган нефт қувурлари таъминотини ривожлантириш;

- Ўзбекистон Республикаси ҳамда чегарадош ҳудудларнинг нефт қувурлари инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

- нефт хомашёси билан барқарор таъминлаш ва мамлакатимизда юқори сифатли бензин ҳамда бошқа ёқилғи-мойлаш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши муносабати билан Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлашга ихтисослаштирилган иккита заводнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш;

- бензин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ҳам кенгайтириш имконини яратади. Бу эса хизмат кўрсатиш ҳамда ёқилғи сотиш географияси бўйича аҳолига сифат жиҳатидан янги хизматлар кўрсатиш имконини беради;

- Россия нефт хомашёсининг барқарор таъминоти мавжуд нефтни қайта ишлаш қувватларини модернизация қилишга, шунингдек, янгиларини қуриш ва юқори қўшимча қийматга эга экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар