Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакованинг маълум қилишича, департамент ноқонуний мигрантларнинг Россияда автомашиналарини рўйхатдан ўтказиш, банк ҳисоб рақамлари очиш ва никоҳ қуришни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлаган. Унинг сўзларига кўра, бундай қонун ноқонуний мигрантларни аниқлаш ва уларни Россия Федерацияси ҳудудидан "олиб ташлаш" имконини беради.
"Агар сиз ноқонуний мигрант бўлсангиз, ушбу хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаслигингиз керак", деган Валентина Казакова. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси тез орада Давлат Думасига кўриб чиқиш учун киритилади.
1 ноябрь куни Давлат Думасига қонун лойиҳаси киритилган. Унга кўра Россия фуқароларининг мигрант турмуш ўртоқлари учун вақтинчалик яшаш учун рухсатнома фақат бундай никоҳ тузилган кундан бошлаб икки йил ўтгандан кейин берилиши керак.
Ўзгартиришлар муаллифлари, шунингдек, ота-оналик ҳуқуқи ёки никоҳи суд томонидан бекор қилинган шахслардан вақтинчалик пропискани олиб қўйишни таклиф қилмоқда. Янгиликлар сохта никоҳ ва фарзанд асраб олиш амалиётига тўсиқ бўлиб, бу орқали мигрантлар яшаш учун рухсатнома олишлари мумкин.






