Тошкент шаҳридаги Француз Алянси биносида Ўзбекистон ва Франция олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.
Расмий ташриф доирасида амалга оширилаётган мазкур анжуман давомида Франция ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида давра суҳбати, ўзаро мулоқот, фикр алмашиш ҳамда тақдимотлар ўтказиш, бакалаврлар, магистрлар тайёрлаш бўйича халқаро академик алмашинувлар олиб бориш учун икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Шунингдек, анжуманда Франция элчихонаси,Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Эрасмус+таълимдастури вакилларининг нутқи тингланди.
Айтиш керакки, Франция ва Ўзбекистон олий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг дастлабки босқичларида Эрасмус+ таълим дастурларининг фаоллиги катта аҳамиятга эгадир.
Шунингдек, анжуман доирасида талабалар ярмаркасини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, икки давлат ўртасида турлийилларда имзоланган 27 шартнома вамеморандумлар асосида республикамизнинг 18 таолий ўқув юрти билан Франциянинг 22 та таълимташкилоти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 9 та олий таълиммуассасасида француз тили асосий тил сифатидаўқитилаётган бўлса, Республика миқёсида ушбутилни биринчи ва иккинчи хорижий тил сифатида 15 мингдан ортиқ талаба-ёшлар ўрганмоқда.






