1

Ўзбекистонда "Тарих тилга кирганда" туркуми остида 50 та фильм яратилади

МАДАНИЯТ 06.11.2023, 11:05
Ўзбекистонда "Тарих тилга кирганда" туркуми остида 50 та фильм яратилади

Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтаётган VII Халқаро конгресси доирасида "Кино ва медиа олами: Меросга янгича нигоҳ" халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Туркий дунё мамлакатлари кино ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш имкониятларини бирлаштириш муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.  

Конференция давомида Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбари Фурқат Усмонов нутқ сўзлади. Тадбирга Агентлик директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев ва ТУРКСОЙ бош котибининг халқаро кино бўйича маслаҳатчиси Майра Карсакбаева модераторлик қилди.  

Шунингдек, Шуҳрат Ризаев "Тарихий фильмларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш кинолойиҳалари тақдимоти"ни ўтказди ва Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон тарихидаги буюк шахслар ҳақида 50 та фильм суратга олинишини ҳамда бу бўйича ишлар бошланганини маълум қилди. Бундан ташқари, конференцияда ТУРКСОЙ мамлакатларининг бошқа вакиллари Хожакули Нарлиев, Айдар Омаров, Байраммуҳамед Байраммуҳамедов, Акжол Бекболатов, Миляуша Айтуганова ва бошқалар ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1