Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг навбатдаги туркуми Тошкентга жўнатилди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг С Гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
"Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг навбатдаги туркумини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув мамлакатимиз дипломатларининг Миср соғликни сақлаш вазири билан олиб борган самарали музокаралари натижасидир.
Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситаларининг ўн еттинчи партияси шу йил 4 ноябрь куни "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси кўмагида Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берилди.






