АсосийJamiyat

Жорий ҳафта Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берилди

'Жорий ҳафта Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-24° атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради.

8 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 9 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

8-9 ноябрда ҳарорат 13-18° илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 15-20° илиқ бўлади. 10 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси 3-6° илиққача пасаяди.

Пойтахтимизда: 6-7 ноябр кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 20-23° илиқ бўлади.

8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

8-9 ноябрда ҳарорат 14-16° илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 16-18° илиқ бўлади. 10 ноябрга ҳарорат кечаси 3-6° илиққача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар