Жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 20:30 ларда Миробод тумани Нукус кўчасида 1984 йилда туғилган эркак бошқарувидаги Матизда ёнғин содир бўлган.
Маълум бўлишича, бошқариш вақтида электр симларида қисқа туташув содир бўлган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавжуд вазият юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХХ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан дастлабки текширувлар ўтказилмоқда.






