АсосийJamiyat

Россияда 2 ой ойликсиз ишлатилган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

'Россияда 2 ой ойликсиз ишлатилган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди'ning rasmi

Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон фуқаролари Х.С., Б.С., У.Д Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилиб, Свердловск вилоятидаги “Рефтинская птитсефабрика” корхонаси иш берувчилари бир гуруҳ шахсларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйганини ҳамда ойлик маошларини бермасдан мажбурий тарзда ишлатиб келаётганини маълум қилган.

Олиб борилган суриштирувларга кўра, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Москва вилоятида рўйхатдан ўтган "Константа" МЧЖ 100 нафардан ортиқ ўзбекистонликни Свердловск вилоятидаги йирик товуқ етиштириш хўжалигига олиб келган. Мигрантлар Россияда вақтинча бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилмасдан ишга жалб этилган. Улар 2 ой давомида ойлик маошларини олмаган ва уларнинг фуқаролик паспортлари тортиб олинган

Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида 53 нафар ўзбекистонликнинг фуқаролик паспорт олиб берилишига эришилган ва уларга Ўзбекистонга етиб олиши учун кўмак кўрсатилган. Қолганлар эса Екатеринбург, Москва ва бошқа шаҳарларида қонуний тарзда ўз фаолиятларини давом эттириш истакларини билдирган. 

    Бошқа янгиликлар