АсосийJamiyat

Сўнгги 10 ойда солиқ органи ходимлари томонидан 1,4 млрд сўмдан ортиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси олди олинди

'Сўнгги 10 ойда солиқ органи ходимлари томонидан 1,4 млрд сўмдан ортиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси олди олинди'ning rasmi

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ўтказилган текширувлар натижасида 1 млрд 403 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди

Алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 623 та тадбиркорлик субъекти ва фуқароларда жами 52 689 дона 886,2 млн сўмлик аксиз маркасиз, эски ва қалбаки аксиз маркали, тегишли ҳужжатларсиз ҳамда маркировкаланмаган алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди. Хусусан:

- 560 та тадбиркорлик субъектида 39 716 дона 750,8 млн сўмлик;
- 63 нафар фуқарода 12 973 дона 135,4 млн сўмлик ноқонуний алкоголь маҳсулоти савдодан олинди.

Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 360 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан савдога қўйилган аксиз маркасиз ҳамда рақамли маркировкаланмаган 46 970 қути 516,8 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди:

- 77 та чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субектидаги 20 383 қути 255,5 млн сўмлик;
- 283 нафар фуқародаги 26 587 қути 261,3 млн сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдодан олинди.

    Бошқа янгиликлар