АсосийJamiyat

7-17 ноябрь кунлари Тошкент вилоятида "Хайр-эҳсон ўн кунлиги" декадаси ўтказилади

'7-17 ноябрь кунлари Тошкент вилоятида "Хайр-эҳсон ўн кунлиги" декадаси ўтказилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 ноябридан 17 ноябрига қадар вилоятда "Хайр-эҳсон декадаси" ҳамда "Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилотининг инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш хайрия ўн кунлиги" этиб белгиланди.

Бу ҳақда, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши имзоланди.

Мазкур декадани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятини қўллаб-қувватлаш, фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолатларда аҳолига тўлақонли инсонпарварлик ишларини амалга ошириш ҳамда бунинг учун ҳомийлар томонидан ихтиёрий ва беғараз ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил қилишдан иборатдир.

    Бошқа янгиликлар