АсосийDunyo

АҚШдаги Boeing заводи Ғазодаги урушни тўхтатиш талаби билан блокланди

'АҚШдаги Boeing  заводи Ғазодаги урушни тўхтатиш талаби билан блокланди'ning rasmi

Урушга қарши ёшлар ҳаракатининг ўнлаб фаоллари АҚШнинг Миссури штатига қарашли Сент-Луис шаҳридаги Boeing  самолётларини ишлаб чиқарувчи завод яқинида норозилик намойиши ўтказди, дея хабар беради ҳаракат ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги аккаунтида.

Маълум бўлишича, акция иштирокчилари сони тахминан 75 кишини ташкил этган. Намойишчилар Конгресс ва АҚШ президенти Жо Байдендан Ғазо секторидаги жангларни тўхтатишни талаб қилиб, корхонага олиб кирувчи барча йўлларни тўсиб қўйишди.

“Биз Конгресс ва Байден зудлик билан ўт очишни ва Исроилни қуроллантиришни тўхтатишни талаб қиламиз”, — дейилади ёшлар ҳаракати намойишчилари.

Намойиш ўтказилган ҳудудда полиция навбатчилик қилмоқда. Фаолларнинг хабар беришича, Boeing компаниясининг алоҳида ходимлари объектга кира олмай, таҳдид қилишганлар. 

    Бошқа янгиликлар