АсосийЖАМИЯТ

Бугун 4 та вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-24° илиқ бўлади.

Пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-21° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар