АсосийJamiyat

Тошкентдаги 45 та автобус йўналишида оралиқ интервал вақтлари ортиб кетиш ҳолатлари юзага келиши мумкин

'Тошкентдаги 45 та автобус йўналишида оралиқ интервал вақтлари ортиб кетиш ҳолатлари юзага келиши мумкин'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳрида 8-10 ноябрь кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтади. 

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, тадбир иштирокчиларининг белгиланган манзилларгача ҳаракатланиши жараёнида, айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланиши сабабли, қуйидаги йўналишларда оралиқ интервал вақтлари ва қатнов вақтларининг ортиб кетиш ҳолатлари юзага келиши мумкин:

- Бобур кўчаси орқали ҳаракатланувчи 11, 40, 45, 47, 67, 76, 77, 94-сонли автобус йўналишларида;

-Нукус кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2, 12, 80, 81, 97, 127, 196-сонли йўналишларда;

-Ойбек кўчаси орқали ҳаракатланувчи 57, 67-сонли йўналишларда;

-Афросиёб кўчаси орқали ҳаракатланувчи 13, 196-сонли йўналишларда;

-Ш.Рашидов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 30, 37, 57, 85, 97, 140-сонли йўналишларда;

-И.Каримов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 1, 19, 21, 51, 60, 67, 85-сонли йўналишларда;

-A.Навоий кўчаси орқали ҳаракатланувчи 28, 30, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 97, 115, 140-сонли йўналишларда.

"Жамоат транспортини ташкил этиш бўйича вақтинчалик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Халқаро Аэропортга боришни режалаштирган ҳамюртларимиздан ўз вақтларини олдиндан режалаштиришларини тавсия этамиз ҳамда келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Заруриятдан келиб чиққан ҳолда, йўловлар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар