1

Татаристон раиси Рустам Миннихонов Қорақалпоғистонга келди

СИЁСАТ 07.11.2023, 12:44
Татаристон раиси Рустам Миннихонов Қорақалпоғистонга келди

Татаристон Раиси Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Ўзбекистон таркибига кирувчи Қорақалпоғистон Республикасига келди. Бу ҳақда Татар-информ хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Рустам Миннихоновни Нукус шаҳри халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси Аманбай Ўринбоев ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрмановлар кутиб олди.

Республика раҳбари бошчилигидаги Татаристон делегацияси қатор корхоналарга ташриф буюради. Шунингдек, Қорақалпоғистон раҳбарияти билан ишчи учрашув бўлиб ўтади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1