АсосийJamiyat

Бухорода бедарак йўқолган 29 ёшли тадбиркорнинг жасади осилган ҳолда топилди

'Бухорода бедарак йўқолган 29 ёшли тадбиркорнинг жасади осилган ҳолда топилди'ning rasmi

Бухоро туманида 29 ёшли тадбиркор Б.Р.нинг жасади осиғлиқ ҳолда топилди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, 3 ноябрь куни марҳумнинг рафиқаси ИИБга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи 29 октябрь куни уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини билдирган.

Аниқланишича, ўша куни эр-хотин оилавий масалада жанжаллашиб қолгандан сўнг, эркак фуқаролик паспорти ва қўл телефонини олиб, уйдан чиқиб кетган. 5 ноябрь куни эса эркакнинг осилган жасади топилган. Ҳозирда Бухоро тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Андижонда 30 ёшли эркак ўзини осиб қўйган эди. 

    Бошқа янгиликлар