Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро Х.В. мурожаат қилиб, вилоятдаги маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада сақланаётган акаси X.B. шароитлари яхши эмаслигидан шикоят қилди.
Мурожаат назоратга олиниб, ҳуқуқбузар X.B.нинг сақланиш шароитлари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида у Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси талабларига зид равишда белгиланган камида 2,5 kv.m.dan кам бўлган камерада сақланаётганлиги аниқланди.
Шу куннинг ўзида X.B. бошқа камерага ўтқазилиб, мурожаат муаллифининг талаблари қаноатлантирилди.
Шу билан бирга унга келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари хам етказилиши таъминланди.






