7 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ҳокимлик соати ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар қилди.
Ушбу йиғилишда вилоят ҳокими томонидан Ғузор ҳамда Яккабоғ тумани ҳокимлари Суюнов Бекзод Олимович ҳамда Абдуллаев Лутфиддин Джўраевичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.
Хабарда маълум қилинишича, ҳокимларнинг "ҳайфсан" олишига туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларни амалга оширишда зиммасидаги вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги, берилган топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни сусайтириб юборганлиги сабаб бўлган.