АсосийJamiyat

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ЙТҲга учрагани сабаб "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракат вақтинча чекланиб қолди

'“Қамчиқ” довонида юк машинаси ЙТҲга учрагани сабаб "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракат вақтинча чекланиб қолди'ning rasmi

Кеча, 8 ноябрь куни соат 20:00 ларда "Қамчиқ" довонида бир муддат автомобиллар ҳаракати чекланиб қолди. ЙҲХББ изоҳига кўра, юк автомобили ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлни ажратувчи тўсиққа урилиб тўхтаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу кўнгилсиз ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса сабаб "Тошкент-Водий" йўналишида вақтинча ҳаракат чекланган. Зудлик билан ФВВ ҳамда ЙҲХХ ходимлари томонидан ЙТҲга учраган автомобилни йўлдан олиш чоралари кўрилган. Бир муддат сўнг, довон йўлида ҳар икки йўналишда транспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланишда давом этган.

    Бошқа янгиликлар