1

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида ҳам Фаластин ва Афғонистонни унутмади

СИЁСАТ 09.11.2023, 12:43
Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида ҳам Фаластин ва Афғонистонни унутмади

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитидаги нутқида глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил уруши ҳақида ҳам гапирди. 

"Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда",–деди давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон Президенти томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирди.

Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев саммит иштирокчилари диққатини Ташкилот аъзоларидан бири бўлган Афғонистон иштирокисиз ўтаётганига қаратди.

"Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмайди. Ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шартидир.

Барчангизни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақираман",–деди Шавкат Мирзиёв.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1