Эль Ниньо дунё қишлоқ хўжалиги, хусусан узум ҳосилига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг маълуи қилди.
Унга кўра, жорий йил жанубий ярим шар Австралия, Жар, Чили, Бразилия, Аргентина каби мамлакатларда ҳаддан ташқари юқори иссиқлик ва қурғоқчилик омили узум плантацияларида ҳосилни кескин камайтириб юборган.
"Европанинг Италия ва Испанияси ҳам жорий йил ғайритабиий қурғоқчилик ва иссиқ ҳароратда узум ҳосилини йўқотди. Натижада дунё бозорида 1961 йилдан буён биринчи марта шароб (вино) ишлаб чиқаришнинг минимал қиймати кузатилиши ойдинлашди",–дейилади хабарда.
Франция ва Янги Зеландия жорий йил шароб ишлаб чиқаришда ўз статусини сақлаб қолиши ва дунёда вино экспортида асосий "ўйинчи" бўлиш эҳтимоли ошмоқда. Франция бунга иқлим билан ҳисоблашиш, илмий-инновацион ютуқларни амалиётга кенг жорий қилиш орқали эришиши кутилаётган бўлса, Янги Зеланлияда дарҳақиқат иқлим узум вегетацияси учун комфорт бўлди.
Хитойда кучли иссиқлик фони узум ҳосилига таъсири тўғрисидаги статистика ҳозирча очиқ эмас.






