АсосийJamiyat

Хоразмда қадимий билакузукларни яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди

'Хоразмда қадимий билакузукларни яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди'ning rasmi

Қайд этилишича, “Шовот” чегара божхона постида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчи 520 граммдан зиёд оғирликдаги қадимий билагузукларни қўл юки орасида олиб чиқишга уринган. “Шовот” чегара божхона постида ходимлар йўловчини тўхтатиб қолган. Бу ҳақда Хоразм вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, никел, мис, қалай ва кумуш аралашмасидан қўлдан ишланган ушбу билагузуклар ХХ аср бошларига мансуб бўлиб, тарихий-бадиий қийматга эга маданий бойлик ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг қарорига асосан қадимий ашёлар давлат эгалигига ўтказилган ва Хива Ичанқалъа давлат музей қўриқхонасига топширилган.

“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонун ҳамда “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.

    Бошқа янгиликлар