АсосийJamiyat

Яккасарой туманига янги прокурор тайинланди

'Яккасарой туманига янги прокурор тайинланди'ning rasmi

Бекзод Шамшиев Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.

Тайинловга қадар Бекзод Шамшиев Яккасарой тумани прокурори ўринбосари бўлган.

У прокурор лавозимида ишлаган, яқинда туман ҳокими этиб тайинланган Нилуфар Аллабергенова ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, 2019 йилдан бери Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган Нилуфар Аллабергенова жорий йилнинг октябр ойида туман ҳокими бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар