АсосийJamiyat

Тошкентда жума намозини адо этаётган 50 ёшли эркак вафот этди

'Тошкентда жума намозини адо этаётган 50 ёшли эркак вафот этди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Кўзи ожизлар” жомеъ масжидида жума намозини адо этиш вақтида 50 ёшлар атрофидаги эркак оламдан ўтди. 

Хабарга кўра, эркак намоз ўқиётган вақтида йиқилиб тушган ва худди ҳуррак отаётгандек қийналиб нафас ола бошлаган. Ён-атрофдаги одамлар эса унга биринчи ёрдамни кўрсатишга ҳаракат қилган. Яқин-атрофдаги дўкондан қошиқ олиб келиб, орқага кетиб қолган тилини қайтаришган, ёнбошлатиб ётқизиб, юракни уқалай бошлашган. Бу орада эса тез тиббий ёрдамга ҳам қўнғироқ қилиниб, манзил ва бошқа маълумотлар айтилган. Бироқ шифокорлар келгунига қадар, одамлар томонидан кўрилган чораларга қарамасдан, эркакнинг юрак уриши тўхтаган.

“Тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинганидан 20 дақиқалардан ошиқроқ вақт ўтиб, шифокорлар бригадаси етиб келди. Бироқ тез ёрдам машинаси автомобиллар йўлни тўсиб қўйгани сабабли мурда ётган жойгача етиб келолмади. Ички ишлар органлари ходимлари „204 Spark машинаси кимники, машинангизни олинг, йўлни тўсиб қўйибсиз“, деб бақиришиб юрганди”, дейди воқеага гувоҳ бўлганлардан бири.

Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.

    Бошқа янгиликлар