Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида 23 352 нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15 468 нафарга ёки 3 мартага ошган.
2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган Италия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— дам олиш (туризм) – 20 557 нафар
— қариндошларни йўқлаш – 1 513 нафар
— хизмат юзасидан – 1 195 нафар
— ўқиш мақсадида – 71 нафар
— тижорат – 16 нафар
10.11.2023 18:42
Ўтган йилга қараганда Ўзбекистонга италиялик туристлар ташрифи қарийб 3 баробарга ошган






