АсосийJamiyat

ЧҚБТ ўқитувчиларининг маоши мактаб ўқитувчиларининг лавозим маошига тенглаштирилади

'ЧҚБТ ўқитувчиларининг маоши мактаб ўқитувчиларининг лавозим маошига тенглаштирилади'ning rasmi

Малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг лавозим маоши мос келувчи малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларининг лавозим маошига тенглаштирилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги хабар бермоқда.

2023 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор қабул қилинди. 

Мазкур қарорга асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига:

️2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тофаси бериш ҳамда уларни Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий таълим факултетларида малакасини ошириш ишларини йўлга қўйиш;

2024-йил 20-февралга қадар Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг янги ўқув дастури ва дарслигини ишлаб чиқиш каби вазифалар юкланди.

  •  Қарор билан тасдиқланган Низомга кўра:

 

Малакавий аттестация хулосасига кўра малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг базавий лавозим маошлари умумтаълим муассасаларида - мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг базавий лавозим маошига тенглаштирилади.

    Бошқа янгиликлар