“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ бўлади
Пойтахтда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-18° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёгингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.






